Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвоз қилишга рухсат берилди

TASHKENT. Kazinform – Қозоғистонлик Qazaq Air компанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда «Ўзавиация» агентлиги хабар берди.

Qazaq Air
Фото: flyqazaq.com

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 13 мартда «Ўзавиация» агентлиги томонидан Qazaq Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга Туркистон - Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

Парвозлар DHC-8-402 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар