Qazaq Air авиакомпанияси Астанадан Новосибирскга парвозларни қайта тиклади
Qazaq Air 15 январдан Астанадан Новосибирскга парвозларни қайта тиклайди, деб хабар беради Kazinform компания матбуот хизматига таяниб.

“Qazaq Air 2024 йил 15 январдан Астанадан Новосибирскга парвозларни қайта тиклайди. Парвозлар Канадада ишлаб чиқарилган янги авлод De-Havilland Dash 8-Q400 самолётида ҳафтасига 2 марта душанба ва жума кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширилади (Астана вақти кўрсатилган): IQ 5005 Астана 20:40 – Новосибирск 23:30; IQ 5006 Новосибирск 00:30 – Астана 01:20”, – дейилади компания хабарида.
Qazaq Air авиакомпанияси таъкидлаганидек, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳаво қатновининг қайта тикланиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сайёҳлик, маданий ва ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.