Путин уран, титан ва никель экспортини чеклашни таклиф қилди

ASTANA. Kazinform — Россия айрим стратегик хом ашёларни, масалан, уран, титан ёки никелни ташқи бозорга ўзига зарар етказмасдан етказиб беришни чеклаши мумкин. Россия президенти Владимир Путин бу масалани ҳукумат билан маслаҳатлашган ҳолда кўриб чиқишни топширди, деб хабар беради KazinformТАСС ахборот агентлигига таяниб.

путин
Фото: Акорда

“Бизга бир қатор товарларни етказиб бериш чекланган. Балки биз ҳам баъзи чекловларни белгилашимиз керакдир?” - деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, гап Россия Федерацияси жаҳон бозорига катта миқдорда етказиб берадиган айрим турдаги товарлар ҳақида бормоқда.

“Уран, титан, никель. Ўзимизга зарар етказадиган ҳеч нарса қилмангиз”, - деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, “бу ва бошқа товарларни ташқи бозорга етказишда муайян чекловлар ҳақида ўйлаш керак”.

Путиннинг эслатишича, Россия стратегик хомашё захиралари бўйича етакчи ҳисобланади: унинг таркибида табиий газнинг қарийб 22 фоизи, олтиннинг 23 фоизга яқини ва олмоснинг 55 фоизга яқини жамланган.

“Баъзи мамлакатларда стратегик жамғарма яратиляпти ва бошқа чора-тадбирлар кўриляпти, умуман олганда, бу бизга зарар келтирмаса, ўйлаб кўриш мумкин (буни эртага қилиш керак, демайман, лекин бу ҳақида ўйлаб кўринглар). Мен нафақат юқорида санаб ўтилган товарларга, балки ташқи бозорга олиб чиқилаётган айрим бошқа товарларга ҳам маълум чекловлар ҳақида гапиряпман”, — деди у.

Сўнгги хабарлар