09:08, 15 Май 2025 | GMT +5
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган Россия делегацияси таркибини тасдиқлади
ASTANА. Кazinform — Владимир Путин Россия Федерациясининг Украина билан музокаралар олиб борадиган делегацияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар беради Кремль расмий сайти.
Фармон матнига кўра, Украина билан музокаралар олиб борувчи Россия делегациясининг қуйидаги таркиби тасдиқланди:
- Мединский В.Р. — Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси (делегация раҳбари);
- Галузин M.Ю. — Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари (делегация аъзоси);
- Костюков И.О. - Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи (делегация аъзоси);
- Фомин А.В. — Россия Мудофаа вазирининг ўринбосари (делегация аъзоси).
Украина билан музокаралар учун қуйидаги экспертлар гуруҳи ҳам тасдиқланди:
- Зорин А.С. - Россия Қуролли Кучлари Бош штабининг Ахборот бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
- Подобреевская Е.С. — Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг гуманитар сиёсат бошқарма бошлиғининг ўринбосари;
- Полишчук А.А. — Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари бўйича Иккинчи департаменти директори;
- Шевцов В.И. — Россия Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
Аввалроқ Дмитрий Песков Россия делегацияси 15 май куни Истанбулда Украина вакиллари билан учрашишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Эрдоған айтишича, Туркия Россия ва Украина ўртасида музокаралар ташкил этишга тайёр.