Путин Қозоғистон Президентини Россиядаги йирик халқаро тадбирларга таклиф қилди

ASTANА. Кazinform - Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қозоғистонга навбатдаги давлат ташрифи чоғида Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Россиядаги йирик халқаро тадбирларга таклиф қилди.

Путин Қозоғистон Президентини Россиядаги йирик халқаро тадбирларга таклиф қилди
Фото: Ақорда

“Аввало, шундай тантанали учрашув учун Президентга миннатдорчилик билдираман. Қасим-Жомарт Кемелули, биз сиз билан мунтазам учрашиб, бундай иш шароитларига ўрганиб қолганмиз. Шундай катта тантана билан кутиб олаяпсизлар. Сизга катта раҳмат.

Дўстлигимизни ҳам, ишбилармонлик алоқаларимизни ҳам ўз даражадасида сақлаб келмоқдамиз. Ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам энг динамик ва энг яхши тарзда ривожланмоқда. Биз доимий алоқадамиз”, — деди Россия Президенти.

У, шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевни Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирига таклиф қилди.

“Сизни одатдагидек Янги йил байрами арафасида МДҲ доирасида ўтказиладиган Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувда кўришга умид қиламан. Албатта, мен сизни Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги юбилейида кутаман. Бу бизнинг умумий ғалабамиз”, — деди Владимир Путин.

Сўнгги хабарлар