Пул тўлаб космосга учган биринчи сайёҳлар Ерга қайтишди
ASTANA. Kazinform – Космосга биринчи марта тижорат парвози билан чиққан сайёҳлар Ерга муваффақиятли қайтишди, деб хабар беради Германиянинг BILD нашри.
Dragon's hatch is open and the Polaris Dawn crew is getting ready to exit the spacecraft pic.twitter.com/KItVBSwJff
— SpaceX (@SpaceX) September 15, 2024
Polaris Dawn яккахон космик миссияси муваффақиятли якунланди. SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси якшанба куни эрталаб океанга қўнди.
Компания маълумотларига кўра, улар Флорида жанубига яқин жойда қўнган.
Миллиардер Жаред Айзекман ва яна уч ҳаваскор космонавтнинг саёҳати 10 сентябрь куни бошланди.
Флориданинг ғарбий соҳилидаги Канаверал бурни космодромидан учгандан кейин, Crew Dragon тахминан 1400 километр баландликка кўтарилди.
Dragon and the Polaris Dawn crew splash down off the coast of Florida, completing the @PolarisProgram's first human spaceflight mission pic.twitter.com/Sobt66zxnL
— SpaceX (@SpaceX) September 15, 2024
SpaceX маълумотларига кўра, бу 1970 йиллар бошида Ойга етиб борган Аполлон космик дастури сўнгги марта учирилганидан буён Ергача бўлган энг узоқ масофа ҳисобланади.
Масалан, ўнлаб йиллар давомида фаолият юритиб келаётган ХКС космик станцияси тахминан 400 километр баландликда жойлашган.