16:20, 23 Июнь 2021 | GMT +5
Промоутер Геннадий Головкиннинг бошқа боксчилардан фарқли жиҳатларини гапириб берди
NUR-SULTAN. Kazinform - IBF ва IBO йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) билан ишлайдиган промоутер Том Леффлер GGG бошқа муваффақиятли боксчилардан нимаси билан ажралиб туриши ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz асосланиб.
Унга кўра, Геннадий гарчи тақвимда режалаштирилган жанглар бўлмаса ҳам қатъий тартиб-интизомни сақлайди.
«GGG жуда «соғлом» турмуш тарзига амал қиладиган йигитлардан биридир. Ҳар доим ўз парҳезини, вазнини кузатиб боради ва ортиқча оғирлик қўшилишига йўл қўймайди. У тунги клубларда вақт ўтказмайди, пулни тежайди ва оиласини биринчи ўринга қўяди», - деди Леффлер.
Геннадий Головкин ўзининг сўнгги жангини 2020 йил декабрида ўтказди. Унда у польшалик боксчи Камил Шереметани (21-2, 5 КО) техник нокаут билан мағлуб этган. Қозоғистонлик боксчи ёз охирида рингга қайтиши керак эди, аммо рақиби санаси ва исми ҳанузгача номаълум.