Прогноз: 2022 йилда инфляция 6-6,5 фоиз атрофида бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилда инфляция 6-6,5 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ноябр-декабр» прогноз раунди доирасида Миллий банк асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларини янгилади. 2021 йилда юқори базадан чиқиш ва ташқи инфляция босимининг босқичма-босқич пасайишини ҳисобга олган ҳолда, 2022 йилнинг биринчи чорагида инфляция кучайиб, кейинчалик секинлашиши кутилмоқда, бунда инфляция чорак давомида ўртача 8,8 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда», — деди Ерболат Досаев.

Шу билан бирга, Миллий банк раиси келгуси йил учун инфляция прогнози фоизига ҳам тўхталди.

«Янгиланган базавий сценарийга кўра, нефт нархи бир баррел учун 70 долларга етганда, инфляцияга қарши комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш натижасида 2022 йил охирига келиб инфляция даражаси 6,0-6,5 фоизни ташкил этади», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram