Президентнинг 44 та топшириғи бажарилди – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Президентнинг 44 та топшириғи бажарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш мақсадида жорий йилнинг январ ойидан буён Давлат раҳбари томонидан 140 та тезкор ва тизимли топшириқлар берилди. Бугунги кунга қадар 44 та топшириқ бажарилди, 32 таси якунланиш арафасида», — деди вазир.

Унга кўра, Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Президент томонидан аҳоли фаровонлиги ва даромадларини ошириш, тенгсизликни камайтириш ва иш ўринлари яратиш, сармояларни жалб этиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

– Мазкур вазифалар доирасида Миллий иқтисодиёт вазирлигига 5 та вазифа: аҳоли даромадларини ошириш дастурини ишлаб чиқиш; инфляцияни назорат қилиш ва камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда «Атамекен» МТПни ислоҳ қилиш; «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастурининг самарадорлигини таҳлил қилиш; майнингга солиқни бир неча баравар ошириш», - деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар