Президентлар Қозоғистоннинг Тожикистондаги маданият кунларига бағишланган тантанали концерт дастурини томоша қилдилар
DUSHANBE. Kazinform - “Кўҳи Борбад” саройида бўлиб ўтган гала-концертда Қозоғистон ва Тожикистон санъаткорлари, жумладан Astana ballet балет труппаси ва симфоник оркестри, “Астана Опера” Давлат опера ва балет театри хори, Hassak этно-фольклор гуруҳи ва бошқа кўплаб ижодий жамоалалар иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.
Саҳнада ҳар икки халқнинг машҳур мусиқий асарлари ва жаҳон классиклари репертуаридан парчалар янгради, хореографик композициялар намойиш этилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон Қозоғистон маданияти кунининг очилишига бағишланган концертда иштирок этишди.
Қардош тожик халқи Димаш Қудайберген, Айгул Улкенбаева, Темирлан Бейсембай (Ratovich), «El Voice» гуруҳи, Фаррух Тўхтамуратов (Adam) каби маданият арбобларининг чиқишларини томоша қилди.
Қозоғистон маданияти кунлари доирасида Душанбе, Хўжанд ва Бохтар шаҳарларида маданиятлараро алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим тадбирлар ўтказилади.
Шу ҳафтада Абулқосим Фирдавсий номидаги маданият ва истироҳат боғида бош қозоқ шоири Ҳаким Абай Кўнонбоевнинг бюсти тантанали равишда очилди.
Бундан ташқари, Миллий музейда қозоқ халқининг ноёб ашёлардан ясалган декоратив-амалий санъати кўргазмаси, мамлакат кинематографлари томонидан суратга олинган фильмлар намойиши ташкил этилди.