Президентлар Астанада Пекин тил ва маданият университети филиалини очди
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Си Цзиньпин Астана халқаро университети негизида Пекин тил ва маданият университети филиалини очди, деб хабар беради Каzinform.

Қозоғистон ва Хитой университетлари ўртасидаги ҳамкорлик талабаларга билим олиш ва касбий ўсиш учун ноёб имкониятлар яратади ҳамда тил кўникмаларини, маданиятлараро мулоқот ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ушбу лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши маданий-маърифий алмашинувларни фаоллаштириш, икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ақордада Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Тоқаев Қозоғистон-Хитой муносабатлари тараққиётнинг янги олтин даврига кирганини таъкидлади.
Си Цзиньпин Хитойнинг Қозоғистон билан дўстликни сақлаш истаги ўзгармаслигини айтди.
ҚР Президенти Қозоғистон ўз бозорига кирмоқчи бўлган Хитой компаниялари учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.