Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзиньпинни Ақордада кутиб олди

Тоқаев - Си Цзиньпин
Фото: akorda.kz

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни Ақордада кутиб олди.

Xi Jinping arrives at Akorda
Photo credit: Akorda

Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи муносабати билан Маросимлар залида фахрий қоровул саф тортди ва унинг раҳбари давлат раҳбарларига рапорт берди. Шундан сўнг Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Си Цзиньпин мадҳияларни тинглаб бўлгач, гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юришди. Унинг олдига келганида меҳмон тўхтаб, сал бош эгиб, ҳурмат бажо келтирди. Шундан сўнг меҳмон ва Президент фахрий қоровул сафидан ўтди.

Си Цзиньпин прибыл в Акорду
Фото:

Хитой раҳбари фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашди.

Айни дамда давлат раҳбарлари кичик таркибда учрашувга йўл олди.

ақорда
Фото: akorda.kz

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олган эди. Аэропортда мартабали меҳмонни кутиб олиш учун фахрий қоровул саф тортди. Шунингдек, Қозоғистон ва Хитой халқлари ўртасидаги чинакам дўстлик белгиси сифатида болалар икки давлат байроқларини ҳилпиратиб, олқишлашди. Болалар ХХР Раиси Си Цзиньпин бошчилигидаги делегацияга ўз миннатдорчиликларини билдириб, хитой тилида куйлашди.

Си Цзиньпин қозоқ болаларини Хитойга ўқишга таклиф қилди.

Бундан ташқари, кеча Қасим-Жомарт Тоқаев ва Си Цзиньпин дўстона учрашув ўтказишди.

Сўнгги хабарлар