Президентга сунъий интеллект соҳасидаги маҳаллий маҳсулотлар тақдим этилди

ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев AIemai халқаро сунъий интеллект марказига ташриф буюрди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Марказ мамлакатни сунъий интеллектга йўналтирилган давлатга айлантириш, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларида ахборот технологиялари ривожланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.

Президентга Nur Alem сферасида жойлашадиган AIemai сунъий интеллект маркази концепцияси тақдим этилди.

Президентга сунъий интеллект соҳасидаги маҳаллий маҳсулотлар тақдим этилди
Фото: Ақорда

 

Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиевнинг сўзларига кўра, Марказ ёнида Тomorrow School және Tumo Education мактаблари очилади. Ҳар йили мингдан ортиқ ўқувчига дастурлаш машқлари, робототехника ва бошқа ижодий технологияларни ўргатиш, 1000 нафар юқори малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилган. AIemai халқаро маркази стартапни тезлаштириш ва тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун кампус вазифасини бажаради.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Президентга истиқболли маҳаллий стартап лойиҳалар, инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этаётган компаниялар ҳақида маълумот берилди.

Улар орасида мижозлар билан мулоқот қилиш учун овозли роботларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган Cybernetai ва иммунотерапия ва диагностика соҳасидаги мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш ниятида бўлган ArlanBiotech компаниялари бор. Яна бир истиқболли стартап – Higgsfield AI олимлар ва муҳандисларга мураккаб компьютер моделларини ўргатишда ёрдам берадиган илғор тизимни ишлаб чиқди.

Президентга сунъий интеллект соҳасидаги маҳаллий маҳсулотлар тақдим этилди
Фото: Ақорда

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари “Ишлаб чиқариш тармоқлари очиқлиги ташаббуси” ташкилоти бошқаруви раиси Хелен Кларкни қабул қилган эди.

Сўнгги хабарлар