Президент ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюгени қабул қилди

Астана шаҳрида ўтказилган бирламчи тиббий ёрдам бўйича глобал конференция доирасида бўлиб ўтган учрашувда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари меҳмонларни қутлар экан, Қозоғистон асосий ташкилотлардан бири бўлган ЖССТ билан халқаро даражада самарали ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади.

— Сизнинг муваффақиятли фаолиятингизга мамлакатимиз ҳамиша ҳисса қўшади. Бугунги воқеликларда ЖССТни бошқариш ниҳоятда қийин эканини биламан. Бу ҳақиқий қийинчилик. Мамлакатлар ва делегатларнинг турли фикрлари эшитиладиган дунёда Сиз мақбул ечимларни топасиз ва муросага келасиз. Сизга муваффақиятлар тилайман. Ўз навбатида, биз ҳам Сизга доимо ёрдам берамиз, қўллаб-қувватлаймиз, — деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон пандемиядан кейинги тикланишни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича асосий мақсадларга эришиш учун соғлиқни сақлаш тизимини фаол равишда кучайтираётганини таъкидлади.

Президент мамлакат ЖССТ раҳнамолигида амалга оширилаётган тегишли ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, жумладан, аҳолини соғлиқни сақлаш билан қамраб олиш, оналар ва болаларлар ўлимини камайтириш, сил касаллиги эпидемиясини тўлиқ бартараф этиш тарафдори.

ЖССТ бош директори Алмати ва Астана декларациясининг қабул қилиниши ташкилот ва шахсан унинг учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Чунки у Соғлиқни сақлаш вазири пайтида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантиришга эътибор қаратган эди.

Учрашувда ШҲТ доирасида ЖССТ билан ҳамкорлик қилиш ҳамда 2022–2025-йилларда Марказий Осиёда саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича “йўл харитаси”ни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ва Ханс Клюгега Глобал конференцияни ўтказишда кўрсатган ёрдами ва муҳим тадбирда шахсан иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.

Сўнгги хабарлар