Президент Жетису вилоятидаги маданият ва спорт иншоотларида бўлди

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Жетису вилоятидаги маданият ва спорт иншоотларини бориб кўрди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

Қасим-Жомарт Тоқаев Жетису вилояти Қаратал туманидаги Калпе қишлоғида бўлди.

Президентга 200 ўринли маданият маркази таништирилди. Ушбу объектнинг умумий майдони 739 квадрат метрни ташкил қилади.

Маданият уйида бир қанча ижодий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.

Давлат раҳбари Талдиқорған шаҳрида янги қурилган Jetysu Аrena ёпиқ муз майдонига ташриф буюриб, спортчилар билан суҳбатлашди.

Спорт иншооти тўлиқ хусусий тадбиркор маблағлари ҳисобидан қурилиб, Республика кунида фойдаланишга топширилди. Инвестицияларнинг умумий миқдори қарийб 900 миллион тенгени ташкил этади.

Тадбиркор Мухаметжан Серикулининг айтишича, мазкур иншоотда аҳоли қишки спорт турлари: шорт-трек, хоккей, фигурали учиш билан шуғулланиши мумкин.

Бундан ташқари, бу ерда паралимпия чана хоккейи билан шуғулланиш мумкин. Мамлакатда хоккейнинг ушбу тури учун иккита муз аренаси мавжуд. Улардан бири Астанада, иккинчиси эса Талдиқорғанда очилган.

Объектнинг умумий майдони 2235,8 квадрат метрни ташкил қилади. Мажмуа профессионал технологик жиҳозлар, жумладан совутгич, муз қотириш ва спорт анжомлари билан жиҳозланган. Натижада йил давомида узлуксиз машғулотлар ўтказиш имконияти мавжуд. Ушбу ёпиқ муз майдони Қитъалараро хоккей лигаси ва Миллий хоккей лигаси стандартларига жавоб беради.

Қасим-Жомарт Тоқаев юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган тадбиркорга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Президент спортчилар билан суҳбатда давлат бундан буён ҳам бу соҳани қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланаётганини олқишлашини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар