20:00, 10 Ноябрь 2022 | GMT +5
Президент: Венгрия - Қозоғистон учун муҳим ҳамкор давлат
SAMARQAND. Кazinform – Президент Самарқандда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.
Давлат раҳбари Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатларни, жумладан, иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканлигини билдирди.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар яхши ривожланмоқда. Бироқ, ўйлайманки, биз икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлашимиз керак. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми ҳамон қониқарли даражада эмас. Ҳар икки давлат ҳам бу йўналишда катта салоҳиятга эга. Венгрия - Қозоғистон учун муҳим ҳамкор давлат. Сиз Бош вазир сифатида турли соҳалардаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш йўлида кўп меҳнат қилдингиз, деб биламан»
, – деди Давлат раҳбари.
Ўз навбатида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан икки томонлама учрашувни ташкил этгани учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирди.
«Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатлар алоҳида ўрин тутади. Бир неча йил аввал, биринчи марта Бош вазир бўлиб ишлаганимда Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқалар жуда кучли бўлганини биламан. Эндиликда бизнес вакиллари икки давлат ҳамкорлигига янги суръат бағишлаши керак. Агар Қозоғистоннинг йирик компаниялари Венгрияга сармоя киритса, иқтисодий муносабатларимиз янги босқичга кўтарилган бўларди»
, — деди Венгрия бош вазири.
Учрашувда Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Самарқанд шаҳрига борди.
Фото: аqorda.kz