Президент ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган барча ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди

Президент
Фото: akorda.kz

"Қандай мактаб бўлиши ўқитувчига боғлиқ". Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев республика ўқитувчилари съездида таъкидлади, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб

“Янги даврда мактабнинг аҳволи давлат ривожига бевосита таъсир қилади. Мактаб қандай бўлиши ўқитувчига боғлиқ. Ҳозирги кунда педагогика соҳаси фаннинг энг муҳим соҳаларидан бирига айланди. Шунинг учун бу соҳага тубдан янгича ёндашув зарур. Замонавий технологиялар ёрдамида таълим тизимини тез ва самарали модернизация қилиш мумкин. Таълим соҳасини энг яхши халқаро андозалар асосида ривожлантиришимиз керак”, - деди Давлат раҳбари.

Президент ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди.

“Ўқитувчи иқтидорли бўлса, ўқувчи аълочи бўлади” дейишади. Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнати, ўқувчиларнинг иқтидори ва иштиёқи ўз самарасини бермоқда. Ўтган чорак аср давомида халқимиз жаҳоннинг энг нуфузли фан олимпиадаларидан 12 мингга яқин медални қўлга киритди. Бу Исроил, Туркия ва Канада каби таълим сифати юқори бўлган мамлакатлар билан солиштириш мумкин. Буларнинг барчаси сизнинг машаққатли меҳнатингиз туфайлидир. Турли қийинчиликларга қарамай, ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётган барча ўқитувчилардан жуда миннатдорман”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар