Президент Ўскемендаги Стол тенниси марказига ташриф буюриб, болаларга автобус совға қилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

ÖSKEMEN. Кazinform — Президент Ўскемендаги Стол тенниси марказига ташриф буюрди.

Президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, Стол тенниси маркази вилоятдаги болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби негизида ташкил этилган.

Бу ерда йирик мусобақалар, оммавий спорт тадбирлари, машғулотлар ўтказилади.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Шунингдек, инваклуб спортчилари, “Умид” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун профессионал маърузалар, шокдаун (кўзи ожизлар учун стол тенниси) мусобақалари ташкил этилади.

Бино профессионал теннис столлари ва бошқа спорт анжомлари билан жиҳозланган.

Марказда спортчиларнинг мусобақалардан сўнг, жароҳатланганда физиотерапевтик муолажалар олиши, тикланиши учун махсус жиҳозлар билан жиҳозланган шифокорлик-жисмоний тарбия диспансери фаолият кўрсатмоқда.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Қасим-Жомарт Тоқаевга вилоятда спортнинг ушбу тури бўйича эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Масалан, ўтган йили вилоят терма жамоаси Қозоғистон очиқ чемпионатида ғолиб чиқди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Президентга тажриба алмашиш ва спорт маҳоратини ошириш мақсадида стол тенниси академиясини ташкил этиш режаси ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари спорт майдонларида бўлиб, “Умид” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан суҳбатлашди.

Президент вилоят ҳокимига мазкур муассаса ҳолатини алоҳида назоратга олиш, тарбияланувчиларни уй-жой билан таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

Теннисчилар
Фото: Ақорда

 

- Сизлар билан танишганимдан хурсандман. Марказга келсак, у аслида тизимли ишламоқда. Умуман, стол тенниси билан шуғулланиш инсоний фазилатлар ва спорт маҳоратини оширишда қўл келади, - деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Стол тенниси марказига автобус совға қилди ва ёш спортчиларга муваффақият тилади.

Президент совғаси
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар