18:10, 09 Июль 2024 | GMT +5
Президент Туркманистондаги элчи этиб тайинланган Нурлан Ноғаевни қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қозоғистоннинг Туркманистондаги янги тайинланган элчиси Нурлан Ноғаевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев қардош Туркманистон билан дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Президент Нурлан Ноғаевга икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, энергетика, транспорт-транзит, савдо ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор вазифаларни юклади. Давлат раҳбари келгусида ўтказиладиган олий даражадаги музокараларнинг мазмун-моҳияти ва сифатига эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди.