Президент Туркистон вилояти ҳокимини қабул қилди

ASTANА. КАZINFORM — Давлат раҳбарига Туркистон вилоятининг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида маълум қилинди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Ўтган йил якунларига кўра, вилоятнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ижобий динамикани кўрсатмоқда.

Хусусан, вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 фоизга ошиб, 1 триллион тенгедан ошди. қайта ишлаш саноатини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 30,2 миллиард тенге бўлган 20 лойиҳа ишга туширилиб, 594 та янги иш ўрни очилган;

Яқин 5 йилда вилоят даромадини 100 миллиард тенгега ошириш режалаштирилган.

Дастлабки ҳисоботга кўра, ўтган йили умумий ҳудудий маҳсулот ҳажми 3,8 триллион тенгени ташкил қилган.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми эса 1,1 триллион тенгени ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича Туркистон вилояти республикада етакчилик қилмоқда.

Соҳани диверсификация қилиш натижасида 3,3 миллион тонна сабзавот ва боғ маҳсулотлари йиғилди. Бу рекорд кўрсаткичдир.

Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, сувни тежаш мақсадида янги усул ва технологиялар жорий этилмоқда.

Вилоятда тадбиркорлик субъектлари сони 211 мингтага етиб, 1,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Вилоятда умумий қиймати 407,5 миллиард тенгелик қурилиш ишлари амалга оширилиб, 898,9 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди.

Уч мингга яқин оила уй-жойли бўлди.

Ўтган йили бюджет ҳисобидан 35 та мактаб қурилиб, 20 та мактаб фойдаланишга топширилди.

Вилоятда “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида 49 минг ўқувчига мўлжалланган 63 мактаб қурилади.

Ўтган йили вилоятдаги 20 аҳоли пунктига янги ичимлик суви қувурлари тортилди. Тўққизта қишлоқнинг эскирган сув тармоқлари янгиланди.

62 та газ таъминоти объекти қурилиши якунланди, 48 та аҳоли пунктига зангори ёқилғи етказиб берилди.

Учрашув сўнггида Қасим-Жомарт Тоқаев вилоят ҳокимига халқ фаровонлигини юксалтириш, иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича берилган вазифаларни тизимли ва сифатли бажариш зарурлигини таъкидлади.

Туркистон вилоятини ривожлантиришни давом эттириш бўйича ҳам топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар