Президент топшириғининг бажарилиши: 10 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилди

Ҳукумат
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

Фойдаланилмаётган ва қонунни бузган ҳолда берилган 10 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари давлат мулкига қайтарилди, деб хабар беради Kazinform.

2022-2023 йилларда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасидаги топшириқларига асосан тегишли ишлар амалга оширилди.

ҚР Президенти топшириқларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида Бош вазир Алихан Смаилов фармойиши билан махсус давлат комиссияси тузилди. Унинг таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вазирлик ва ҳокимликлар вакиллари кирди.

– Амалга оширилган ишлар натижасида қонунга зид равишда берилган, фойдаланилмаётган 10 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари давлат мулкига қайтарилди. Шунингдек, яйлов ерлари етишмаслиги масаласининг долзарблигини инобатга олган ҳолда, қайтарилган ерлар тегишли аҳоли пунктларига тасдиқлаган ҳолда биринчи навбатда фермерлар эҳтиёжига берилмоқда”, - деб ёзади Ҳукумат.

“АМАНАТ” партияси ҳузуридаги «Жер аманаты» комиссиясининг жамоатчилик-партиявий назорати давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, мазкур комиссия қайтарилган ерларнинг қайта тақсимланишини назорат қилиш билан шуғулланган.

Ерларни халқ ўртасида янада адолатли тақсимлаш масалалари Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида назоратида бўлади.

Сўнгги хабарлар