Президент топшириғи: Қозоғистонда 410 та коллеж корхоналар ҳомийлигига берилди
«Йирик тадбиркорлар томонидан коллежларга ҳомийлик қилиш Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалардан биридир. Вазифага кўра, бугунги кунда 498 та корхона 410 та коллежга ғамхўрлик қилмоқда. Компания вакиллари васийлик кенгаши таркибига кирган. Эндиликда коллежлар жиҳозланади, ўқувчилар амалий машғулотлардан, ўқитувчилар эса малака оширишдан ўтади. Бугунги кунга қадар 300 минг нафардан ортиқ талаба ва 5 минг нафар ўқитувчи корхоналар негизида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган», — деди МКХда ўтказилган брифингда Таълим-маориф вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова.
Унга кўра, коллежларни ўз ҳомийлигига олган йирик корхоналар рўйхати тузилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг январ ойида Давлат раҳбари мамлакатимизнинг йирик бизнес вакиллари билан учрашувида уларни махсус таълим муассасаларига ҳомийлик қилишга таклиф қилган эди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу