Президент томонидан белгиланган вазифалар депутатларнинг алоҳида эътиборида бўлади – ҚР Сенати раиси

Сенат
Фото: Н.Байбулин

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Сенати спикери Маулен Ашимбаев раислигида Палата йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар сенатор Ақмарал Алназарованинг ваколатини тугатиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилди. Шунингдек, кун тартибига киритилган қонунларни ратификация қилди ва депутатлик сўровларини юборди.

Палата раиси аввало Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Давлат раҳбари томонидан белгиланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир вазифаларга тўхталди. Маулен Ашимбаев Давлат раҳбари топшириқларини амалга ошириш учун барча манфаатдор томонлар куч-ғайратини сафарбар этиши, ҳамкорликни ошириши зарурлигини таъкидлади.

“Президентимиз Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев томонидан белгилаб берилган вазифаларга депутатлар алоҳида эътибор қаратишлари керак. Палата тадбирларини ташкил қилишда ҳамма нарсани ҳисобга олишимиз лозим. Сенат Мажилис ва Ҳукумат билан биргаликда юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган қонуний қарорларни қабул қилади. Шу боис барча давлат органлари билан ҳамкорликда ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, биз келгусида мамлакатимизни янада ривожлантириш йўлида янги Ҳукумат билан самарали ҳамкорлик қиламиз”, — деди Сенат раиси.

Йиғилишда депутатлар Давлат раҳбари Фармони билан Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган сенатор Ақмарал Алназарованинг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Маулен Ашимбаев ҳамкасбига қонунчилик жараёнига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб, янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Сўнгги хабарлар