Президент Тоқаев БМТ конференцияси ўтказиладиган “Аваза” спорт мажмуасига ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг денгизга чиқиш имконияти йўқ ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси бўлиб ўтадиган “Аваза” спорт мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Глава государства прибыл в спортивный комплекс «Аваза»
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаевни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кутиб олди.

Сўнгра делегациялар раҳбарлари биргаликда суратга тушишди.

Делегация басшылары бірге суретке түсті
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, кеча Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг денгизга чиқиш имконияти йўқ ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш учун Туркманистонга ташриф буюрди.

Аэропортда Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов қисқача суҳбатлашди.

Хабар қилинишича, Президент Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси делегациялари раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимида иштирок этиш учун “Аваза” конгресс марказига ташриф буюрди.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Сўнгги хабарлар