Президент Телерадиокомплекси 28 ёшга тўлди

1996 йил 29 декабрда Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Телерадиокомплексу Президента исполнилось 28 лет
Фото: ТРК

Президент Телерадиокомплекси - Қозоғистондаги энг йирик медиакомпаниялардан бири бщлиб, унинг таркибига: Jibek Joly, Silk Way, Silk Way Cinema телеканаллари, Қозоғистондаги энг қадимги Kazinform халқаро ахборот агентлиги ва Ҳужжатли фильмлар маркази киради.

Телерадиокомплекс жамоаси ўз ишининг биринчи куниданоқ Давлатимиз раҳбари фаолиятини кенг кўламли ахборот билан таъминлаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, Президентимиз ташаббуслари ва топшириқларига бағишланган ижтимоий-сиёсий контент тайёрлашга киришди.

Глава государства принял участие в саммите ONE WATER
Фото: ТРК Президента РК

Давлат раҳбари фаолиятига оид маълумотларнинг ягона етказиб берувчиси бўлган ТРК доимий равишда ўз маҳсулотлари қаторини кенгайтириб боряпти. Булар ҳужжатли фильмлар, қисқа метражли фильмлар, видеофильмлар, шунингдек, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик дастурлардир.

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларни тиклаш ва жорий йил баҳорда юз берган йирик сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича топшириқлари ижроси ҳақида бевосита ҳикоя қилувчи “Серт” ҳужжатли фильми суратга олинди. Фильмни Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплексининг YouTube каналида томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари, сентябрь ойида ТРК Қозоғистонда мобиль форматда суратга олинган биринчи ҳужжатли фильм – «Палуан қыз»: путь победы Зарины Сариповой»ни тақдим этди.

ТРК ҳам Мустақиллигимиз тараққиёти тарихи солномаси – ноёб видеоархив муаллифлик ҳуқуқи эгаси ҳисобланади.

Al Jazeera и ТРК Президента — партнерство в медиасфере
Фото: ТРК Президента РК

Охирги бир неча йил ичида телерадиокомпания қозоқ ва хорижий аудиторияга контент ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг тўлиқ циклига эга вертикаль интеграциялашган Телерадиокомплексига айланди.

Бундан ташқари, ТРК илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда ўзининг трансформация дастурига ихчам таҳририятга асосланган конвергент журналистика тамойилларини жорий этиш лойиҳасини киритди, бунда журналистлар муҳаррирлар, мобилографлар ва видео муҳаррирлар маҳоратига эга бўлган кўп вазифали мутахассисларга айланади.

Сўнгги хабарлар