18:45, 13 Октябрь 2024 | GMT +6
Президент стол тенниси бўйича Осиё чемпионати финал учрашувларини томоша қилди
ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг яккалик ва жуфтлик баҳслари финалини томоша қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу чемпионатда 26 давлатдан 210 нафар спортчи иштирок этди. Улар орасида Олимпия ва жаҳон чемпионлари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Астанадаги стол тенниси бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳслар якунига етди.
Финал баҳсида Хитой терма жамоаси ва Хитой Тайпейи терма жамоалари ўзаро энг кучлини аниқлади.