Президент шиналар ишлаб чиқарувчи компанияга борди
ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятига ташрифи доирасида Саран шаҳридаги автомобиль шиналари ишлаб чиқарувчи KamaTyresKZ заводига ташриф буюрди. Президент корхонанинг ишлаб чиқариш цикли ва ривожланиш истиқболлари билан таништирилди.
“Татнефть” ЁАЖ бош директори Наиль Маганов ва KamaTyresKZ заводи директори Радий Бурганов Давлат раҳбарига қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, технологик жиҳозлар тўлиқ етказиб берилганини таъкидлади. 234 миллиард тенгелик сармоя киритган заводда маҳсулот серияли ишлаб чиқарила бошланди. KamaTyresKZ ўтган ой 30 минг дона шина ишлаб чиқарди. Завод биринчи йилда 1 миллион донагача ишлаб чиқариши мумкин.
Президентга шина йиғиш цехлари ва ишлаб чиқариш линиялари таништирилди. Завод ускуналари Латвия, Италия, Португалия, Япония ва бошқа мамлакатлардан келтирилади. Умуман корхонада 800 га яқин технологик мосламалар ўрнатилган.
2027 йилгача 3,5 миллион дона шина ишлаб чиқариш режалаштирилган. Айни пайтда корхонада 590 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Келгусида ходимлар сони 1125 нафарга етказилади. Ишлаб чиқариш ходимлари “Татнефть” компаниялар гуруҳига қарашли шиналар ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириб, тажриба орттирдилар.
Завод маҳсулоти Attar бренди билан тан олинган ва халқаро стандартларга мувофиқ сертификатга эга. Июль ойидан бошлаб Қозоғистон ва хорижий мамлакатлар бозорларида маҳаллий шиналар сотила бошланди. Жорий йилда мамлакатда ишлаб чиқарилган JAC автомобиллари конвейердан Attar шиналари билан чиқади.