Президент ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари билан учрашди

Қозоғистон Президенти
Фото: akorda.kz

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Президенти айни пайтда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Астана шаҳри саммитига тайёргарлик кўрилаётганини айтиб, ушбу тадбирнинг мамлакат учун аҳамиятига эътибор қаратди. Президент ташкилотга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилишлари унинг ШҲТ маконида жамоавий хавфсизлик роли ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, айниқса долзарб эканини таъкидлади.

– Ўтган йили дунёда минтақавий ва маҳаллий даражада 183 та можаро содир бўлди. Можаролар сони қарийб 30 фоизга ошган. Бу сўнгги ўттиз йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Мутахассисларнинг фикрича, глобал можаро ва зўравонлик даври кучаймоқда. Айни пайтда халқаро терроризм хавфи ортиб бормоқда”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, яқинда Москва вилоятида содир бўлган, кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлган фожиа террорчилар зўравонликнинг энг шафқатсиз ва ёвуз усулларидан фойдаланаётганини кўрсатди.

- Қозоғистон дарҳол террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини эълон қилди ва Россия билан бирдамлигини билдирди. Икки давлат махсус хизматлари терроризмга қарши кураш масалаларида доимий алоқада. Москва вилоятидаги террорчилик ҳаракатини бутун дунё, жумладан, бугун сиз вакиллик қилаётган давлатлар ҳам кескин қоралади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши барча айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлигини, шунингдек, терроризмга қарши курашда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Энг муҳими, содир бўлган воқеадан тўғри хулоса чиқариб, аниқ чоралар кўриш. Биз фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлашимиз ва террорчилик таҳдидларига муносиб туриб беришимиз керак”, - деди Қозоғистон Президенти.

Сўнгги хабарлар