Президент Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.
Президентга ШҲТнинг бугунги фаолияти ва устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотнинг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб, унинг сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни оширишда катта салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Президент таъкидлаганидек, минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлат раҳбари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, халқаро ташкилотлар билан алоқаларни фаоллаштириш, шунингдек, Қозоғистон томонидан илгари сурилган ШҲТда қабул қилинган «Адолатли дунё, тотувлик ва тараққиёт йўлида глобал бирдамлик тўғрисида”ги ташаббусни илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши қарорига кўра, Нурлан Ермекбаев 2025 йил 1 январдан бошлаб ШҲТ Бош котиби лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Ана тілі» газетасига интервью бергани ҳақида ёзган эдик.