Президент сайловида 139 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтди – ҚР ТИВ

ASTANA. Кazinform – Бугун Қозоғистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этувчи 139 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Президент сайловини 8 та халқаро ташкилот, хорижий давлатлар вакиллари ва Қозоғистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус кузатиб боради. Бугунги кунда 139 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтган. Сайлов мониторингида 600 дан ортиқ вакил иштирок этиши кутилмоқда», — деди вазирлик расмий вакили.

Бундан ташқари, у президентлик сайловларида дунёнинг 53 давлатидан 12 мингдан ортиқ қозоғистонлик овоз бериши мумкинлигини маълум қилди. Аммо бу йилги сайловларда Украинадаги сайлов участкалари ишламайди.

Айбек Смадияровнинг сўзларига кўра, бу қарор мамлакатдаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган. Шу боис сайловда иштирок этишни истаган Қозоғистон фуқаролари Молдова ёки Польшада овоз беришлари мумкин.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар