Президент сайлови: Қозоғистонда сайловолди ташвиқоти қачон бошланади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар 21 октябрдан сайлов олдидан сайловолди ташвиқотини бошлайди. Ушбу тадбир 28 кун давом этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун номзодларни кўрсатиш эртага бошланади ва 11 октябргача (19 кун) давом этади. Бундан ташқари, 23 сентябрдан 21 октябргача номзоднинг Конституция ва Конституциявий қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича тадбир ташкил этилади. Сайловолди ташвиқоти 21 октябрдан 18 ноябргача давом этади. Яъни, у 28 кун давом этади. Сайловолди ташвиқоти 18 ноябр куни соат 18:00 да тўхтатилади», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров.

Унга кўра, 19 ноябр сайлов олдидан сукут сақлаш кунидир.

«20 ноябр – овоз бериш, яъни сайлов куни. 21 ноябрдан 27 ноябрга қадар сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади. 27 ноябр куни натижалар аниқланади ва сайланган президент рўйхатга олинади», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, эртага Президент сайловига номзодлар кўрсатиш бошланади.

Шунингдек, президентликка номзодлар 3 миллион тенге тўлаши маълум.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram