Президент сайлови: Қозоғистонда номзодлар тўплаган имзоларни текшириш муддати қисқартирилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси президентлигига сайловда иштирок этувчи номзодларга имзо тўплаш варақаси тақдим этиш муддати қисқартирилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Биз сайлов тўғрисидаги конституциявий қонунда бизга берилган ҳуқуқдан фойдаланишга қарор қилдик. Унга кўра, навбатдан ташқари Президент сайлови ушбу қонунда навбатдаги Президент сайлови учун белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилади. Сайлов санасини Марказий сайлов комиссияси белгилайди», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров.

МСК раисининг фикрича, ҳудудий сайлов комиссиялари ушбу янгилик билан ишлаши керак.

«Сайлов қонунчилиги асосида Президентликка номзодларга кўмак сифатида имзо варақаларини бериш муддатини икки баробарга қисқартирдик. Яъни, 5 кундан 2 кунгача. Яъни, номзодлар томонидан тўпланган имзонинг тўғрилигини текшириш муддати 10 календар кундан 5 календар кунгача қисқартирилди. Шундай қилиб, муддатлар қисқаргани учун номзодларда имзо тўплаш учун кўпроқ вақт бўлади», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram