Президент Саудия Арабистони Қиролига табрик телеграммаси йўллади

Президент РК направил поздравительную телеграмму Королю Саудовской Аравии
Фото: Акорда

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни Қозоғистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Тарихий нуқтаи назардан, қисқа вақт ичида анъанавий дўстликка асосланган ҳамкорлигимиз жадал ривожланиб, мустаҳкам ва ишончли шерикликка айланганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бугунги кунда - Саудия Арабистони Қозоғистоннинг нафақат Яқин Шарқ минтақасидаги, балки араб дунёсидаги асосий сиёсий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакатларимиз халқаро ва минтақавий форматларда фаол ҳамкорлик қилмоқда. Шу билан бирга, Қозоғистон-Саудия ҳамкорлиги келажакда ҳам равнақ топишига ишонаман. Ўз тарафимдан, халқларимиз фаровонлиги йўлида мамлакатингиз билан ҳар томонлама муносабатларимизни янада чуқурлаштириш йўлида Сиз билан биргаликда саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга доим тайёрман”, - дейилади телеграммада.

Президент Саудия Арабистони Қиролига бахт ва узоқ умр, қардош Саудия халқига эса барака тилади.

Сўнгги хабарлар