Президент “Самруқ-Қазна” АЖ бошқаруви раиси Нурлан Жақиповни қабул қилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари “Самруқ-Қазна” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Нурлан Жақиповни қабул қилди, дея хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Нурлан Жақипов жамғарманинг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолиятининг асосий натижалари ва келгусидаги ишлар режаси билан таништирди. Унга кўра, асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари режа асосида бажарилмоқда. Жамғарманинг даромади 7,9 триллион тенгени ташкил этди. Бу белгиланган режадан 7 фоизга кўпдир.

Жамғарма тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун катализаторга айланди.

Бундан ташқари, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда нефть ва газ кимёси, энергетика, транспорт ва логистика, машинасозлик, рақамлаштириш соҳаларидаги лойиҳаларга сармоя киритади. Унинг маълум қилишича, “Самруқ-Қазна” гуруҳи инвестиция портфели умумий қиймати 53,5 триллион тенге бўлган 130 дан ортиқ лойиҳани ўз ичига олади. Нефть-газ, нефть-кимё, энергетика, логистика ва тоғ-кон саноати соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар мамлакат иқтисодиётига мультипликатив самара бериши режалаштирилган.

Жамғарманинг шунингдек, бизнеснинг ижтимоий масъулияти доирасидаги хайрия лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Йил охиригача мамлакатда 40 та реабилитация маркази очилиши режалаштирилган.

Давлат раҳбари инвестисия ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, жамғарма фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар
telegram