Президент Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди

ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ Парламент Ассамблеяси Кенгаши йиғилишиида иштирок этиш учун Қозоғистонга келган Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди.

Президент Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди
Фото: Ақорда

Учрашувда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кўп томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Вячеслав Володин савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда Евроосиё интеграцияси истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

“Президент қонун чиқарувчи органлар давлатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади”, — дейилади хабарда.

Қасим-Жомарт Тоқаев кўп томонлама ҳамкорлик доирасида парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва қардош Қозоғистон ва Россия халқлари манфаатлари ва фаровонлиги йўлида икки томонлама шерикликни максимал даражада кенгайтиришга чақирди.

Сўнгги хабарлар