Президент Республика кунининг қозоғистонликлар учун аҳамияти ҳақида гапирди
Давлат мукофотлари ва унвонларни топширишга бағишланган тантанали маросимда Давлат раҳбари Қозоғистон фуқаролари учун Республика кунининг аҳамияти ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.
Президент Қозоғистон давлатчилиги жадал ривожланаётган суверен республиканинг цивилизациялашган ҳуқуқий шаклига эга бўлганини таъкидлади.
— Давлат Мустақиллигини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама мустаҳкамлаш бизнинг умумий ишимиз, ўтмиш ва келажак авлод олдидаги муқаддас бурчимиздир. Кучли давлат ва маърифатли халқ барпо этиш йўлидаги кенг кўламли ўзгаришлар рамзи сифатида Республика байрамининг чуқур маъно ва мазмунини ёшларга етказишимиз керак, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Республика куни одамларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайдиган ўзига хос байрамга айланиши зарур.
– Айни пайтда кўплаб ватанпарварлик, кўнгиллилар ва хайрия тадбирларини ўтказиш муҳим. Бизнинг умумий мақсадимиз – Республика кунини Ватанга муҳаббат тантанасини ўзида мужассам этган чинакам умумхалқ байрамига айлантиришдир, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.