Президент Qatar Investment Authority бош ижрочи директорини қабул қилди

DOHA. Kazinform - Давлат раҳбари Qatar Investment Authority бош ижрочи директори Мансур Иброҳим Ал-Маҳмудни қабул қилди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Дунёдаги энг йирик хусусий фондлардан бирининг раҳбари Мансур Иброҳим Ал-Маҳмуд билан учрашувда қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, молия соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар сармоявий бошқармаси ва “Самруқ-Қазна” жамғармаси ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорлиги учун ҳаракатлантирувчи куч бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Мансур Иброҳим Ал-Маҳмуд Қозоғистон молия бозорига кириш ва агросаноат мажмуаси маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш режаси ҳақида гапирди. Бундан ташқари, учрашувда “Астана” халқаро молия марказида Қозоғистон-Қатар тўғридан-тўғри инвестиция фондини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари Qatar Investment Authority бош директорини Астана халқаро форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Қатар
Фото: Ақорда матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар