Президент Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Сагиба Гафарова билан музокара ўтказди

BAKU. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Сагиба Гафаровага эҳтиром кўрсатди ва Қозоғистон ҳамда Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Тоқаев
Фото: Kazinform

– Аслида Қозоғистон ва Озарбайжон стратегик шерик ва иттифоқчилардир. Бугун биз ушбу мақом давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари зиммасига алоҳида масъулият юклашини таъкидладик. Икки мамлакат ҳамкорлиги мазмуни бой ва истиқболлидир. Бир қатор ноёб лойиҳалар амалга оширилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг стратегик хусусияти ҳақида гап кетганда, аввало, нефть-газ, транспорт-логистика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа соҳалар кўз олдимизга келади, – деди Давлат раҳбари.

Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

– Бугунги ташрифингиз мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона ва қардошлик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшишига ишонаман. Ҳозир гап стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ҳақида бормоқда. Бугунги учрашувларда жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги муносабатларни ривожлантиришга доир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинганидан хабардорман. Шунингдек, икки давлат парламентлари ўртасида чуқур ишбилармонлик алоқалари ўрнатилганини катта ифтихор ва миннатдорлик билан айта оламан, – деди Сагиба Гафарова.

Сўнгги хабарлар