Президент Мурожаатномасида Марказий Осиё учун умумий бўлган муаммо ҳам тилга олинди – Самат Нуртаза
ASTANА. Кazinform – ҚР Мажилиси депутати Самат Нуртаза Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномаси ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Ҳозир ҳамма АЭС масаласига эътибор қаратмоқда. Мурожаатноманинг яна бир муҳим жиҳатига тўхталиб ўтмоқчиман. Мамлакат ҳудудининг атиги 5 фоизини ўрмонлар эгаллаганлиги айтилди. Президент мамлакатда ўрмонзорлар кўпроқ бўлишини исташини таъкидлади. Чунки бу сўзлар ортида Марказий Осиёда содир бўлаётгани айтилаётган чўлланиш ва сув танқислиги муаммолари турибди, деб ўйлайман”, — деди депутат.
Мажилис депутатининг фикрича, ҳудудларда қарағай ва арча экишни оммавий равишда бошлаган Абай вилоятидан ўрнак олиш керак.
Айтиш жоизки, Президент бугунги Мурожаатномасида бутун мамлакатни ўрмонларни кўпайтириш ишларига сафарбар этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.
“Келажакда бепоён далаларимиз, ўрмонларимизни ёнғиндан асраш учун давлат барча чораларни кўради. Қозоғистоннинг табиати жуда бой ва ранг-баранг. Ваҳоланки, ўрмонлар еримизнинг атиги 5 фоизини эгаллайди. Табиатнинг хилма-хиллигини сақлаб қолиш учун биз ўрмонзорларни кўпайтиришимиз керак. Бу вазифа мамлакатимизни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ғоят муҳимдир, – деди Давлат раҳбари.