Президент Миллий музейдаги санъат асарлари кўргазмасини бориб кўрди

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтдаги Миллий музейга ташриф буюриб, мамлакат ва халқаро тасвирий санъат асарлари кўргазмаси билан танишди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Ақорда

Санъатшунос Ольга Батурина Президентга “Дала қиёфаси: рамзлар, ранглар, тасвирлар” номли кўргазмани тақдим этди, унда қозоғистонлик истеъдодли рассомлар ижоди ўрин олган. Қасим-Жомарт Тоқаевга таниқли италиялик рассом Леонардо да Винчининг “Гўзал малика”(La bella principessa) картинасининг асл нусхаси намойиш этилди.

Машҳур асар кўргазмаси Миллий музейнинг 10 йиллиги муносабати билан Италиянинг «Scripta Maneant» нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда ташкил этилди. Олий Уйғониш даврининг ушбу қимматбаҳо ёдгорлиги биринчи марта Европадан олиб келинди. Кўргазма мамлакат Маданият ва ахборот вазирлиги, Италиянинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Италия маданият институти кўмагида ўтказилмоқда. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари Леонардо да Винчининг ушбу ноёб асаридан 4 августга қадар баҳраманд бўлишлари мумкин.

Музей
Фото: Ақорда
Музей
Фото: Ақорда
Музей
Фото: Ақорда
Музей
Фото: Ақорда
Музей
Фото: Ақорда
Музей
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар