Президент МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди
ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва ШҲТ Бош котиби Нурлан Ермекбаев иштирок этди.
Йиғилиш якунлари бўйича МДҲ фаолияти ва Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ҳамдўстликка аъзо давлатлар раҳбарларининг қарори билан 2028 йил Ижтимоий ривожланиш ва ҳаёт сифати йили, 2029 йил эса МДҲ доирасида транспорт коммуникациялари йили деб эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Тоқаев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.