Президент МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Қозоғистон Президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Президенти Садир Жапаровга меҳмондўстлиги ва Қирғизистоннинг МДҲга раислик давридаги муваффақиятли фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари МДҲда ҳамкор ва кузатувчи мақоми тасдиқланганини бугунги йиғилишнинг муҳим воқеаси сифатида қайд этиб, мазкур қарор ташкилот ривожланиб, ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйганидан далолат эканини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти геосиёсий можаролар кучайганини қайд этиб, жаҳон иқтисодиётида беқарорлик кучайганини таъкидлади.

“Қозоғистон жаҳон савдоси ва давлатлар фаровонлигига салбий таъсир кўрсатадиган иқтисодий санкциялар қўлланилишига мутлақо қарши”, — деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар