Президент Мажилис раиси Ерлан Қошановни қабул қилди

ASTANА. Кazinform - Президент Мажилис раиси Ерлан Қошановни қабул қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Ерлан Қошанов Парламентнинг жорий қонунчилик фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, режалаштирилган ўзгаришларни таъминлаш бўйича Давлат раҳбари томонидан белгиланган барча вазифалар ўз вақтида ва тегишли даражада бажарилмоқда.

Охирги икки ой ичида Мажилис 18 та қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди.

Хусусан, оилавий ва маиший зўравонликка қарши ҳаракатлар, рақамлаштириш, фан, бизнес, тиббиёт ходимларининг жавобгарлигини суғурталаш, трансферт нархлари, аҳоли миграцияси масалалари каби ҳуқуқий нормаларга ўзгартиришлар киритилди.

Айни пайтда Президент топшириғини бажариш мақсадида депутатлар томонидан бир вақтнинг ўзида Бюджет, Сув, Қурилиш кодекслари, қатор муҳим ҳуқуқий лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Киритилган ҳар бир янги ўзгартириш экспертлар ва жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилиниб, оммавий ахборот воситалари ва манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари палатанинг барча фаолиятида эркин иштирок этишлари мумкин.

Ерлан Қошанов «Amanat» партияси фаолияти ҳақида ҳам маълумот берди.

Президентнинг фуқаролар фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш доирасида ишлаб чиқилган “Қишлоқ омонати”, “Ер омонати”, “Қарзсиз жамият” лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Барча лойиҳалар халқнинг ҳақиқий муаммоларини ҳал этишга қаратилган бўлиб, улар жамият томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда.

“Ер омонати” лойиҳаси доирасида 10 миллион гектардан ортиқ ер давлатга қайтарилди.

Январь-февраль ойларида “Қарзсиз жамият” лойиҳаси доирасида 15 минг киши молиявий саводхонликни ошириш курсида таҳсил олди. Йил охиригача яна 750 минг фуқарони ўқитиш режалаштирилган.

Депутатларнинг парламент дипломатияси йўналишидаги фаолияти ҳақида маълумот берди.

Сўнгги хабарлар