Президент Марокаш Қиролига табрик телеграммасини йўллади
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Муҳаммад VI ва унинг ватандошларини Марокаш қироллигининг асосий байрами – Тахтга ўтириш куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
– Ишончим комилки, Қозоғистон ва Марокаш ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳидаги кўп қиррали ҳамкорлик қардош халқларимиз манфаатлари йўлида бундан кейин ҳам ривожланиб боради, — дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Муҳаммад VI га масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва дўст Марокаш халқига фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Перу Президентига табрик телеграммасини йўллади.