Президент мамлакат тараққиётининг асосий шартларини айтди
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Республика кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлаб, рақобатбардош ва ватанпарвар авлодни тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Президент мамлакатда қонун ва тартиб бўлмаса, тараққиёт ҳам бўлмаслигини айтди.
“Ўзингизга маълум, бугун дунё жуда юқори суръатларда ўзгармоқда. Цивилизация тараққиётидан ортда қолмаслик учун замон талабларига мувофиқ ҳаракат қилиш доимо муҳимдир. Инсон капиталини ривожлантириш — мамлакатимизнинг конституциявий вазифаси. Биз онгли, масъулиятли, зеҳни ўткир, рақобатбардош, ватанпарвар ва ҳалол фуқароларни тарбиялашимиз керак. Бу мамлакатнинг ўсиши ва фаровонлигининг кафолатидир. Ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, ўзаро ҳурмат ва ғамхўрлик каби қадриятларни кенг тарғиб қилишимиз, жамиятимизда янгиланган этикани шакллантиришимиз зарур. Халқаро вазиятни, жумладан, ривожланган мамлакатларда содир бўлаётган сўнгги воқеаларни кўриб, кузатиб турибсизлар. Дарҳақиқат, Қонун ва Тартибга риоя қилинмаса, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бўлмаса, ҳеч қандай тараққиёт бўлмаслиги, қисқаси, ҳаётимизнинг барча жабҳалари мукаммал бўлмаслиги аниқ. Биз ҳамжиҳатлигимизни сақлаб, умумий манфаатлар йўлида ягона жамият бўлиб меҳнат қилсак, ҳар қандай маррани забт этамиз ва барча мақсад ҳамда орзу-интилишларимизга эришамиз. Мен бунга қатъий ишонаман!” — деди Давлат раҳбари.