Президент мамлакат фаровонлигини оширишга қаратилган иқтисодий ўзгаришларга алоҳида тўхталди – Қарин
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг бугунги ташаббуслари унинг аввалги мурожаатлари ва сайловолди дастуридан бошланган ислоҳотларни янада ривожлантиришга қаратилган.
Бу фикрни бугун ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин билдирди.
“Давлат раҳбари ўз нутқида фуқаролар ҳаётини яхшилашга қаратилган тизимли иқтисодий ўзгаришларни алоҳида таъкидлади. Президент таъкидлаган тўққиз устувор йўналишнинг барчаси давлат сиёсатини ана шу вазифани бажаришга сафарбар этади. Мурожаатда юзга яқин турли ташаббуслар, топшириқ ва вазифаларлар бор. Масалан, солиқ тизимини пухталик билан қайта юклаш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни оптималлаштириш, қишлоқ хўжалиги саноатини арзон кредитлар билан таъминлаш, адолатли ва самарали тариф сиёсатини олиб бориш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, малакали мутахассислар тайёрлаш, сунъий интеллект ва оммавий рақамлаштириш, фуқаролар хавфсизлигини ҳар томонлама таъминлаш каби устувор йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин», - деб ёзди Давлат маслаҳатчиси ўзининг Теlegram-каналида.
Шунингдек, у бир йилдан бери жамиятда муҳокама қилинаётган АЭС қуриш масаласи бўйича Президент томонидан референдум ўтказиш санаси белгилаб қўйилганини таъкидлади. Мазкур референдум “халқ овозига қулоқ солувчи давлат” концепцияси ва адолатли Қозоғистон ғояси амалга оширилаётганининг яна бир яққол далилидир.
Давлат раҳбари халқни ташвишга солаётган бир қатор долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Улар орасида интернетдаги фирибгарлик, йўл-транспорт ҳодисалари, армиядаги тартиб-интизом, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш, тиббий суғурта тизимидаги камчиликлар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг етишмаслиги, кичик ва ўрта бизнесдаги ҳаддан ташқари давлат назорати, қишлоқ хўжалиги статистикасини сохталаштириш.
Таъкидлаш жоизки, Мурожаатномадаги кўплаб ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар Давлат раҳбарининг Миллий қурултой йиғилишларида билдирилган мафкуравий мулоҳазалари амалий ижросининг кўзгуси бўлди.
“Президент Мурожаатномасини эълон қилишга бағишланган йиғилишда нафақат депутатлар, вазирлар, ҳокимлар, балки турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган меҳнаткашлар, Миллий қурултой, ҳудудий жамоатчилик кенгашлари аъзолари ҳам иштирок этди. Бу амалиёт янги сиёсий анъанага айланиб бормоқда. Умуман олганда, Мурожаатнома кўплаб кундалик вазифаларни ҳал этиш ва мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларига эришиш йўлларига бағишланди”, — дея якунлади Ерлан Қарин.