Президент «Қозоғистонда хизмат кўрсатган шифокор» унвонини жорий этишни таклиф қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун пойтахтда жойлашган «Алтын жүрек» (Олтин юрак) монументининг очилиш маросимида иштирок этган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор» унвонини жорий этишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Президентнинг сўзларига кўра, «Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор» унвони тиббиёт ходимларининг жамиятдаги мавқеини ошириш учун жорий этилади. Унвон билан бирга моддий мукофот ҳам мавжуд. Унинг ҳажми Ҳукумат томонидан белгиланади.

Бундан ташқари, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев соғлиқни сақлаш тизимидаги хизмат ёш авлод учун обрўли ва жозибали бўлиши кераклигини таъкидлади.

Президент шунингдек, ўрта даражадаги тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш масаласига тўхталди.

Президент ўз нутқида Президент ташаббуси билан ўтказилган «Биз биргамиз» акцияси доирасида пандемияга қарши курашга катта ҳисса қўшган кўнгиллилар ва меценатларнинг ишларини алоҳидаи таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади ва «Алтын жүрек» (Олтин юрак) монументи жойлашган боғга «Шифокорлар хиёбони» деб ном беришни таклиф қилди.


Муаллиф: Қанат Маметқазиулы


Сўнгги хабарлар
telegram