Президент: Қозоғистон ва Сингапур кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишлари мумкин

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қозоғистон ва Сингапур кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишига ишонади. Иқлим ўзгаришига қарши курашиш, сув ресурсларини бошқариш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар шу тоифага киради, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

– Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг иқлим ва яшил энергетика масалалари бўйича лойиҳа офисини очиш ташаббуси ушбу муаммоларни ҳал этишда муҳим рол ўйнаши мумкин. Шунингдек, 2026 йилда БМТ доирасида иқлим бўйича минтақавий саммит ўтказишни режалаштирганмиз. Сув сектори иқлим инқирозининг сабаби ва ундан биринчи бўлиб зарар кўрмоқда. Дунёда 2 миллиарддан ортиқ одам тоза ичимлик сувига эга эмас. Шу билан бирга, Президент Тарман Шанмугаратнамга сув иқтисодиёти бўйича глобал комиссия ҳамраиси сифатидаги раҳбарлиги учун миннатдорчилик билдираман. Бу йилги БМТ конференцияси доирасида Қозоғистон ва Франция ҳамкорлигида ташкил этилган One Water Summitга у салмоқли ҳисса қўшишига ишонаман, - деди Президент.

Сўнгги хабарлар