Президент Қозоғистон халқига ва хорижий давлатлар раҳбарларига миннатдорчилик билдирди

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва хорижий давлатлар раҳбарларига сув тошқинларига қарши курашда кўрсатаётган қўллаб-қувватлаши ва ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

“Мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида табиий офат рўй берганидан буён менга дўст давлатлар раҳбарларидан самимий ҳамдардликк, ёрдам бериш бўйича таклифлар ёзилган мактублар келаяпти. Қозоғистон дўст мамлакатларга ҳалокатли сув тошқинлари вақтида ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиргани учун самимий миннатдорчилик билдиради. Менинг топшириғимга кўра, Бош вазир бошчилигидаги республика штаби фавқулодда вазият оқибатларини минималлаштириш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрмоқда. Барча жабрланган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг барча харажатлари қопланади”, — деб ёзди Давлат раҳбари Instagramдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди.

“Яқинда ватандошларимга мурожаатимда айтдим. Табиий офатга қарши кураш давом этмоқда. Халқимиз оғир дамларда яна ўзини энг яхши томондан кўрсатиб, бирдамлик ва бардош намунасини кўрсатгани қувонарлидир. Қозоғистон фуқароларига чин дилдан миннатдорчилик билдираман!” - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

 

Сўнгги хабарлар