Президент Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІІ сессиясини чақириш тўғрисидаги Фармонни имзолади

ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Бирлик. Бунёдкорлик. Юксалиш” мавзусида бўлиб ўтадиган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІІ сессиясини чақириш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Тоқаев
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІІ сессияси 24-25 апрель кунлари Астана шаҳридаги Президент марказида бўлиб ўтади.

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ўттиз учинчи сессиясини чақириш тўғрисида

2024 йил 20 март

1. Қозоғистон халқи Ассамблеянинг ўттизинчи сессияси 2024 йил 24-25 апрель кунлари Астана шаҳридаги Президент марказида “Бирлик. Бунёдкорлик. Юксалиш” мавзусида чақирилсин.

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукуматига Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ўттизинчи сессиясини ташкил этиш чораларини кўрсин.

Қозоғистон Республикаси

Президент Қ. Тоқаев

Астана, Ақорда, 2024 йил 20 март

№ 132

Сўнгги хабарлар